Никоҳ ва никоҳдан ажралиш
Кўп йиллик тарихга эга бўлган ўзбек халқи қадимдан ота-боболар анъаналарига содиқ бўлган ҳолда ахлоқ принципларига асосланган оилани мустаҳкамлаш, она ва болалар манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ҳар қайси болага бахтли болаликни таъминлаш, кишиларда оила олдида маъсул бўлиш ҳиссини тарбиялаш – никоҳ ва оила тўғрисидаги қонунчилигининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланган.
Ўзбекистонда оилани мустаҳкамлашга, ѐш авлодни жисмоний ва руҳий соғлом қилиб тарбиялашга катта аҳамият берилмокда. Сунгги йилларда қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиш йўли билан амалга оширилган тадбирлар оилаларга, аѐлларга, кўп болали ва ѐлғиз оталарга, мактаб болалари ва талабаларга давлат томонидан берилган моддий ва маънавий ѐрдамлар соғлом авлодни тарбиялаш учун замин тайѐрламоқда.
Оилавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдан асосий мақсад оиланинг мустаҳкам бўлишидан, оилавий муносабатларни ўзаро мухаббат, ишонч, хурмат ва ҳамжихатлик замирида, барча аъзоларининг маъсуллиги ҳисси асосида кўришдан иборат.
Оила қонунларининг муҳим вазифаларидан ва мақсадларидан бири – фуқароларнинг оила олдидаги ўз маъсулиятларини ҳис қилиш руҳида тарбиялашдан иборат. Бу вазифа ва мақсадни амалга оширишда бошқа фактлар билан бирга эр ва хотин, ота-оналар билан болалар ҳамда бошқа кариндош-уруғлар ўртасидаги қонун билан белгиланган мажбуриятлар ва уларни беками қўз бажариш муҳим ўрин эгаллайди.