about

Мазкур тизим “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” доирасида тест режимида ишга туширилган.

“Юридик кутубхона” электрон тизимидан кўзланган асосий мақсад  ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш учун етарли шарт-шароитларни яратиш, самарали бошқарув, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини таъминлаш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдан иборат. 

Мазкур мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

1) юридик адабиётларни соҳалар кесимида (фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа) электрон танишиш имкониятини таъминлаш;

2) Фойдаланувчилар электрон адабиётларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имкониятига эга бўлиш;

3) Аҳолига юридик ёрдам беришнинг сифат ва тезкорлигини ошириш;

4) Фойдаланувчиларга энг машҳур ва сўнгги ҳуқуқий адабиётлар ва асарлари ўқиш имкониятини яратиш.

: / :