Сайтимизнинг электрон кутубхона бўлимига сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишга бағишланган 5 та янги қўлланма жойлаштирилди. Улар билан бепул танишиш ва юклаб олиш мумкин.

Жойлаштирилган қўлланмалар:

  1. «Сув олиш квоталари» — квота ажратиш тартиби, сувдан фойдаланиш шартномаси, сув олиш лимитлари ва сув етказиб бериш жадвали ҳақида.
  2. «Сувдан фойдаланишда молиявий механизмлар ва тўловлар» — сув ресурслари учун тўловлар ва солиқ, компенсация тўловлари, давлат-хусусий шериклик ва суғурта масалалари.
  3. «Иқтисодиёт тармоқлари бўйича сувдан фойдаланиш» — қишлоқ хўжалиги, гидроэнергетика, балиқчилик ва овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш тартиби.
  4. «Сув ресурслари ҳисоби» — сувни давлат ҳисобига олиш, расмий статистика, давлат сув кадастри ва ахборот тизими.
  5. «Сувни муҳофаза қилиш зоналаридан фойдаланиш» — муҳофаза ва санитария зоналари, уларда хўжалик фаолиятини юритиш режими.

Қўлланмалар сув хўжалиги мутахассислари, сувдан фойдаланувчилар, талабалар ва соҳага қизиқувчилар учун мўлжалланган.

: / :