«Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий қўлланма» номли янги электрон қўлланма расмий веб-сайтимизга жойлаштирилди.
Ушбу қўлланма оммавий ахборот воситалари вакиллари — журналистлар, блогерлар, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда очиқлик ва ошкоралик тамойилларини амалиётга татбиқ етиш бўйича зарур тавсияларни ўз ичига олади.
Қўлланманинг асосий мақсади:
Давлат хизматида очиқлик, ҳисобдорлик ва шаффофлик маданиятини шакллантириш;
ОAВ билан самарали ахборот алмашинуви ва ҳамкорлик ёндашувларини тарғиб қилиш;
Давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидалари ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя етишини таъминлаш;
Фуқаролар мурожаатларига тезкор ва самарали муносабат билдириш механизмларини кучайтиришдир.