Yurkitob.uz электрон кутубхонасига “Германия маъмурий ҳуқуқи. 1-жилд. Маъмурий тартиб-таомиллар ҳуқуқи. Умумий маъмурий ҳуқуқ” китоби қўшилди. 

Китобда Германиянинг умумий маъмурий тартиб-таомиллар ҳуқуқи ёритилган. Германиянинг бу тажрибаси хорижда кенг эътироф этилган, айрим давлатлар ўз қонунчилигида ундан бевосита фойдаланган.

Мавзулар суд амалиёти ва аниқ мисоллар асосида тушунтирилган. Иловада эса соҳага оид энг муҳим ҳуқуқий нормаларнинг таржималари берилган.

Китоб маъмурий ҳуқуқ билан шуғулланувчи мутахассислар, давлат хизматчилари, судьялар, ҳуқуқшунос талабалар ва тадқиқотчилар учун фойдали манба бўлади. Уни yurkitob.uz сайтида онлайн ўқиш мумкин.

: / :