Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитар гигиена талаблари ва уларнинг устидан давлат назорати
Мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ва қонуности ҳужжатларига асосан барча умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, ошхоналар, чойхоналар, барлар, тез овқатланиш пунктлари, кейтеринг хизмати ва бошқалар) томонидан риоя қилиниши лозим бўлган санитария-гигиена талаблари (0027-22-сон СанҚваН) ҳамда уларга риоя этилишини давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар томонидан назорат қилинишига оид тартибни содда ва равон тилда тушунтиришга қаратилган. Қўлланмада мазкур тартибнинг ҳуқуқий асослари ва тартиб-таомиллари аниқ баён этилган. Ушбу қўлланма тавсиявий хусусиятга эга.