Болалар учун хавфсизлик қоидалари
Ҳурматли ота-оналар!
Болалар эсини таниб, гапга тушунадиган ёшга етиши билан уларга хавфсизлик қоидаларини англатиб бориш лозим. Хавфсизлик қоидалари бола у ёки бу сабабга кўра ёлғиз қолган шароитда уни ҳимоя қилувчи ва хавфлардан асровчи хатти-ҳаракатлар мажмуидан иборат.
Бола ёшлигиданоқ инсонлар ҳар хил бўлишини ва фақат ўзи таниган одамлар билангина мулоқот қилиш кераклигини билиши лозим.
Хавфсизлик қоидаларини яхши билган бола мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиши ва ўзини хавфдан мустақил равишда ҳимоялаши мумкин.
Мазкур қўлланма 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган. Китобчани болаларингизга беринг, ўқишни билмаса, ўзингиз ўқиб беринг, маълумотларни уларнинг онгига сингдиринг, қоидаларни қайтаришини сўранг. Ушбу қоидалар уларнинг ҳаётида нақадар муҳим рол ўйнашини тушунтиринг.