Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби бўйича услубий қўлланма
Ушбу услубий қўлланма касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, бошқариш ва унга баҳо бериш бўйича амалиётга йўналиш бериш мақсадида ишлаб чиқилган. Қўлланмада амалиётнинг мақсади, мазмуни, турлари, методик асослари ва уни ташкил этишнинг замонавий усуллари ёритилади. Ушбу қўлланма педагоглар ва амалиёт раҳбарлари учун ишлаб чиқариш амалиётини самарали ва тизимли тарзда ташкил этишда ёрдам беради.