Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш услубий қўлланма
Мазкур қўлланма давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини содда ва равон тилда тушунтиришга қаратилган. Қўлланмада таълим жараёнида давлат таълим стандартлари ва талабларининг ўрни, уларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш, шунингдек уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш ва такомиллаштириб боришга оид асосий кўрсатмалар қамраб олинган.
Ушбу қўлланма таълим соҳасидаги давлат хизматчилари, таълим ташкилотлари ходимлари, педагоглар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. Ушбу услубий қўлланма тавсиявий хусусиятга эга.