Халқаро ҳуқуқ
Ушбу китоб халқаро ҳуқуқ фани бўйича ўқув қўлланма сифатида тавсия этилмоқда. Унда ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг келиб чиқиши ва ривожланиши, унинг асосий тушунча ва принциплари, институтлари ва соҳаларининг тараққиёт қонунлари ўз аксини топган.
Ўқув қўлланмани ўқитишдан асосий мaқcaд курсантларга, тингловчиларга ва амалиётчи ходимларга ҳозирги замон xaлқapo ҳуқуқнинг қоидалари, ташкилотлари ва соҳаларини ўрганишда ёрдам кўрсатишдан иборат.
Мазкур ўқув қўлланма халқаро ҳуқуқнинг асосий институтлари ва тармоқларига доир маълумотлар бериб, халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормалари ва давлатларнинг халқаро ҳамкорлик тажрибаларига баҳо бериш кабиларни ўзида мужассамлаштирган.
Ўқув қўлланма институт курсантлари, тингловчилари, ўқитувчилари ва халқаро муносабатлар соҳасига ихтисослашган бошқа идора ва ташкилотлар ходимлари учун ҳамда халқаро ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.