Божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти
Мазкур дарслик Божхона қўмитасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тузилмаси ва Божхона институти ихтисослик кафедралари мутахассис ва профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган бўлиб, унда божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг терговга қадар текширув ва суриштирув йўналишлари, хусусан божхона соҳасидаги жиноятларни фош этиш, аниқлаш ва қарши курашиш фаолияти, шунингдек соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ёритилган. Дарслик олий таълимнинг давлат стандартлари талабларига мос келади.
Божхона қўмитасининг Божхона институтида «Божхона иши» йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсант ва тингловчилари, божхона органларининг амалиётчи ходимлари учун мўлжалланган.