Участка сайлов комиссияларининг мақоми
Мазкур оммабоп рисола Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида тайёрланган бўлиб, унда участка сайлов комиссиясининг хуқуқий мақоми, улар фаолиятининг шакллари ҳамда кафолатлари билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топган.
Рисолада участка сайлов комиссияларининг зиммасига сайлов жараёнида юклатилган вазифаларнинг кўлами, уларни амалга оширишнинг хуқуқий механизми ва аҳамияти ёритилган.
Рисола сайлов жараёнини ташкил этиш ва уни ўтказишда иштирок этувчи мутахассисларга, сиёсий партияларнинг вакиллари ҳамда сайлов комиссияларининг аъзолари, шунингдек сайловчиларга мўлжалланган.