Ўзбекистон давлати ва жамияти инновацион ривожланишининг ҳуқуқий жиҳатлари
Ўқув қўлланмада мамлакатимизда давлат ва жамиятни модернизация қилишга йўналтирилган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, устувор вазифалари ва асосий йўналишлари очиб берилган. Унда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиши босқичида қонунчилик соҳасидаги замонавий янгиланишлар, суд-ҳуқуқий тизимдаги демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги изчил чора-тадбирлар ҳамда уларнинг самараси тизимли таҳлил этилган.
Мазкур китоб ҳуқуқшунослар, малака оширувчи юрист амалиётчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, давлат бошқаруви органлари ходимлари учун мўлжалланган.