Коррупция тушунчаси ва унга қарши курашишга оид атамалар изоҳли луғати
Ушбу илмий-амалий қўлланма коррупция ва унга қарши курашишга оид атамалар мазмунини шарҳлашга бағишланган адабиёт ҳисобланади. Жамият-да мавжуд ҳар қандай коррупция ҳолати иқтисодий-маънавий ҳаёт учун сал-бий оқибатлар келтириб чиқариши билан бирга давлат ривожланиши ва унинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеига ҳам салбий таъсир этади. Коррупция атамаси жамият аъзолари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жуда кўп қўлланиладиган тушунча ҳисобланади. Лекин фуқаролар ушбу атамани кунда-лик ҳаётда кўп ишлатсада, барча унинг мазмуни тўғрисида етарли тушунчага эга эмас.
Бундан ташқари, қонунчилик ҳужжатларида ҳам ушбу атамалар турлича талқин қилинишини кузатиш мумкин. Бу ҳолат ушбу атамаларни амалиётда қўллашда турли мунозараларга сабаб бўлади.
Шу сабабли муаллифлар томонидан қонун ижодкорлиги назарияси ва ама-лиётида фойдаланиш ҳамда аҳоли кенг оммасини коррупцияга қарши курашиш фаолиятида иштирокини таъминлашдаги фаоллигини ошириш учун зарур би-лимларини шакллантириш мақсадида коррупция ва унга қарши курашишга оид атамалар мазмунига бағишланган ушбу илмий-амалий қўлланма тайёр-ланди.