Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишга оид масалалар тўплами
Ўқув-амалий қўлланмада маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда келиб чиқиши мумкин бўлган вазиятлар билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини қўллашга оид топшириқлар, назорат саволлари, тест топшириқлари ва амалий масалалар келтирилган.
Олий юридик таълим ўқув муассасалари талабалари ва курсантлари ҳамда юридик соҳага оид малака ошириш таълим муассасалари тингловчилари учун мўлжалланган.