Жиноят қонунчилиги нормаларини қўллашга оид масалалар тўплами
Ўқув-амалий қўлланмада Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисм нормаларини қўллаш амалиѐтини инобатга олган холда жиноят қонунчилиги нормаларини қўллашга оид топшириқ, муаммоли саволлар ва масалалар келтирилган. Ўқув амалий қўлланмадаги ҳар бир мавзулар бошида келтирилган саволлар ва топшириқлар мажмуи Жиноят кодекси бўлимларидаги энг ечими қийин, мунозарали ѐхуд мураккаб муоммали масалаларни тўғри қўллашга ѐрдам беришга йўналтирилган. Қўлланмада келтирилган деярли ҳар бир масалаларни ечимини топиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тегишли қарорларини чуқур ўрганишни талаб этади. Назарий мазмундаги саволларни ечимини топиш учун ҳам қўлланма якунида келтирилган тегишли ўқув ва махсус адабиѐтларга мурожаат қилишни талаб этади. Қўлланмадаги аксариат мунозарали масалалар суд амалиѐтидан олинган аниқ мисоллар асосида тайѐрланган. Ҳар бир мавзунинг якунида турли мунозарали саволлар келтирилган бўлиб, уларга тингловчи ѐзма жавоб бериши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Айрим ҳолатларда оралиқ саволлар ҳам келтирилган бўлиб, уларнинг ечими мавзу бўйича якуний хулоса чиқаришга ѐрдам беради. Масалаларга жавоб беришда амалдаги жиноят қонуни нормаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тегишли қарорларига ва суд амалиѐтига асосланиши лозим. Ўқув-амалий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Умумий ва Махсус қисмлари бўлимлари тузилишлари кўринишига эга. Ушбу қўлланма амалдаги жиноят, жиноят-процессуал қонунчилиги хамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми қарорларида акс эттирилган раҳбарий кўрсатмалар асосида тайѐрланган.