Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш. Услубий қўлланма
Ушбу услубий қўлланма ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнларини тартибга солувчи қонуний асослар, амалий механизмлар ва қўлланиладиган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беради. Қўлланмада ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида асосий ҳуқуқий меъёрлар, давлат томонидан бериладиган субсидия ва имтиёзлар, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолияти ёритилган. Шунингдек, ишсиз ва иш қидираётган ёшларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби ҳамда мазкур жараёнда давлат томонидан бериладиган молиявий кўмакнинг шартлари ва талаблари батафсил баён этилган. Қўлланма ёшларни бандликка жалб қилиш ва уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кенг ёритиб, амалий тавсияларни тақдим этади. Мазкур нашр ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида иштирок этувчи мутасадди ташкилотлар, мутахассислар ва фуқаролар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.