Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳуқуқий қўлланм
Ушбу қўлланма аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса кексалар, ёлғиз аёллар, вояга етмаган болалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар қатлами учун юридик кўмакчи саналади. Қўлланмада ижтимоий ҳимоя тушунчасининг асосий принциплари, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ва яна бир қанча муҳим масалалар баён этилган. Унинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, қўлланмада ногиронлиги бўлган шахсларнинг халқаро тан олинган ҳуқуқлари ҳам қайд этилган.
Ўйлаймизки, қўлланма аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлат ва жамият ҳаётида ўз ўрнини топиши, ўз имкониятларидан тўлақонли фойдалана олиши ва албатта ўзини шу юртнинг тенг ҳуқуқли фуқароси сифатини ҳис қилиши учун ҳуқуқий кўмакчи бўла олади.