Ижро интизоми ва коррупцияга қарши курашиш
Мазкур қўлланма давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини таъминлаш, уни янада мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш чораларини кўриш, уларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланади.
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини ташкил этиш ва таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, мазкур соҳадаги амалиёт, «Ижро.гов.уз» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш, уларнинг ижро муддатларини узайтириш масалалари ёритилган.
Шунингдек, қўлланмада коррупция тушунчаси, унга қарши курашиш бўйича амалга ошириб келинаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасига оид маълумотлар берилган.