Жиноят ҳуқуқи (жиноий жазо турлари)
Мазкур ўқув қўлланма Божхона институти курсантлари ва тингловчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда Республикамиз божхона чегаралари орқали товарлар ва бошқа қимматликларни ноқонуний равишда олиб ўтилиши билан боғлиқ қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари бўйича қўлланиладиган жиноий жазо чораларининг ўзига хос хусусиятларини қамраб олади.
Шунингдек, қўлланмада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик жинояти бўйича қўлланиладиган жиноий жазо чоралари назарий жиҳатдан асослаб беришга ҳаракат қилинган.
Ўқув қўлланмадан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик жинояти бўйича жиноий жазо чораларини қўллаш бўйича божхона органларининг ролини назарий жиҳатларини ўрганиш, ушбу йўналишга оид қонунларни мукаммал эгаллаш, уларни амалиётда тўғри тадбиқ эта олиниши муҳим эканлигини эътиборга олиб, Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлари, тингловчилари ўқув жараёнида ҳамда амалиётчи ходимлар хизматда фойдаланишлари учун тавсия этилади.