Хавфни бошқариш тизими
Божхона назоратини амалга оширишнинг шакл ва усулларини танлаб ўтказиш, бунда хавф даражаси паст бўлган, ҳалол ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қулай шароитлар яратиш, божхона расмийлаштируви учун сарф бўладиган вақтни кескин қисқартириш, коррупцияни олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда божхона органларида жаҳон амалиётида қўлланилаётган хавфни бошқариш тизими жорий этилмоқда. Божхона назоратини амалга оширишда хавфни бошқариш тизимини қўллаш божхона назорати жараёнининг ажралмас бир бўлагидир.
Божхона назоратини амалга оширишда божхона ходимлари хавфни бошқариш тизимидан фойдалана олишлари муҳим аҳамият касб этади. Хавфни бошқариш тизимидан тўғри фойдаланиш эса тизимнинг ишлаш принциплари ва имкониятларини яхши ўзлаштиришни, тизимда ишлаш кўникмаларини шакллантиришни тақозо этади.