Сиёсий ҳуқуқлар
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мужассамдир. Мазкур ҳуқуқларни амалга оширишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб масала ҳисобланади. Сабаби, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини билиши ва уни ҳаётда қўллай олиши ҳамда қонунларга оғишмай риоя этиши давлатнинг ривожланиши учун замин яратади.