Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик
Мазкур рисолада сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик билан боғлиқ масалалар тахдил қилинган. Хусусан, ушбу соҳада маъмурий хукуқбузарлик деб эътироф этиладиган ғайриқонуний ҳаракатлар тавсифи, уларнинг ижтимоий хавфи ҳамда улар учун жавобгарлик ва жазо масалалари оддий халқчил тилда ёритиб берилган. Бундай ҳуқуқбузарликларни содир этиши мумкин бўлган шахслар (субъект) тоифаларининг белгилари ўрганилган. Шунингдек, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик, аниқ жиноят турлари хамда жиноят таркиблари тахлилга тортилган.
Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.