Президент сайловида сиёсий партияларнинг иштироки
Фуқароларимизнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун сайлов қонунчилигимиз, унга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, уларнинг мазмуни, шунингдек, сайлов жараёнида энг фаол субъект ҳисобланмиш сиёсий партиялар ва уларнинг сайловлардаги иштирокига оид масалаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу рисола китобхонларнинг кенг доирасига мўлжалланган бўлиб, унда сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, уларнинг сайловлардаги иштироки ва молиявий таъминотига оид масалалар ёритилган.