Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси

0
  • 0 изоҳлар
  • 887 марта кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти ва жамиятимиз фаровонлигини таъминловчи, халқнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, интилишлари, орзу-истаклари, маданияти ва истиқболини ўзида акс эттирувчи қомусий, тарихий, ҳуқуқий ва сиёсий-мафкуравий ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асослан-ган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда”, - деб таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда янги Ўзбекистонда Бош қомусимиз асосида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи бўлмиш халқ ҳокимиятчилиги-ни мустаҳкамлаш, аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, адолатли суд тизими фаолиятини йўлга қўйиш, ёшларнинг билим олиши, илмий фаолият билан шуғулланишини кафолатлаш каби масалаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда муҳтарам Президентимиз ҳам ушбу тарихий ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёнида бевосита иштирок этиб, мамлакатимиз Асосий қонунини тайёрлашда ўз муносиб ҳиссасини қўшганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Давлатимиз раҳбари ўзининг ҳар бир нутқида, албатта, Бош қомусимиз ҳақида тўхталиб, унинг мазмун-моҳияти, тараққиёти-мизнинг бугунги тарихий босқичида Конституцияни сўзсиз бажариш, ишлаб чиқилаётган барча қонун ҳужжатларининг унга мувофиқ бўлишини таъминлаш борасида кўплаб фикрларни билдиради.

Шунингдек, айни вақтда Президентимиз бошчилигида жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш мақсадида, аввало, Конституцияни мунтазам равишда ўрганиб бориш масаласига жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Хусусан, бу борада Давлатимиз раҳбари Конституция қабул қилинганлининг 27 йил-лигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “ҳар бир соҳа ва йўналиш, таълимнинг барча босқичлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосланган дастури тайёрланиши керак. Бунда, авваламбор, Конституцияни ўрганишга жиддий ёндашиш лозим. Умумтаълим мактаблари учун “Конституция алифбоси”, “Конституция сабоқлари”, “Конституция асослари” каби дарсликларни яратиш зарур, деб ҳисоблайман”, деган эди.

Дарҳақиқат, ёшларни Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида билдирган фикр ва мулоҳаза-лари ифода этилган маърузалари ягона тўплам ҳолига келтирилди.

Мазкур тўпламдан илмий тадқиқот ишларини амалга оширишда, таълим муассасаларида дарс машғулотларини ўтишда, жамиятда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Шу сабабли айтиш жоизки, ушбу тўплам кенг жамоатчилик, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, олий таълим муассасаларининг талабалари, илмий тадқиқот марказларининг ходимлари ва илмий тадқиқотчилари, амалиётчи мутахассислар учун фойдали манбаа бўлиб хизмат қилади.

Китоб сарлавҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси
Муаллиф Ш.М.Мирзиёев
Қайси тилда Ўзбек тилида
Қўшилган сана 11.09.2023
Чоп этилган йили 2021
Саҳифалар сони 252
Ҳажми 0
Рейтинг 0
Жанрлар

Конституциявий ҳуқуқ

    Хеч нима топилмади.
: / :