Сувни тежаш бўйича субсидиялар ва преференциялар
Ушбу қўлланма сувни тежаш бўйича давлат томонидан бериладиган субсидиялар ва преференцияларга бағишланган. Унда сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини қўллашни ҳамда сув хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари ёритилган. Шунингдек, сувдан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлари, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш тизимини такомиллаштириш йўналишлари баён этилган. Қўлланмада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга сарфлаган харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби содда ва тушунарли тилда тушунтирилган. Китоб фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, сув хўжалиги соҳаси ходимлари, шунингдек, мавзуга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.