Сув секторини рақамлаштириш
Ушбу қўлланма сув секторини рақамлаштириш масалаларига бағишланган. Унда сувни давлат томонидан ҳисобга олиш тизими ва сувдан фойдаланишнинг расмий статистикасини юритиш тартиби ёритилган. Шунингдек, сувдан фойдаланишда сув ҳисоби ва ҳисоботини юритиш қоидалари ҳамда сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби содда ва тушунарли тилда баён этилган. Қўлланмада рақамли технологиялар сув ресурсларини аниқ ҳисобга олиш, улардан шаффоф ва оқилона фойдаланишни таъминлашдаги ўрни алоҳида таъкидланган. Китоб сув хўжалиги соҳаси ходимлари, сувдан фойдаланувчи ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, мавзуга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.