Сув хўжалиги кенгашлари
Ушбу қўлланма сув хўжалиги кенгашларининг ташкил этилиши, вазифалари ва фаолият тартибига бағишланган. Унда сув кенгашларининг мақсади, таркиби, ваколатлари ҳамда сувдан фойдаланувчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари содда ва тушунарли тилда ёритилган. Шунингдек, сув олиш квоталарининг белгиланиши, тақсимланиши ва уларга риоя этиш тартиби батафсил тушунтирилган. Қўлланмада сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, сувни тежаш ҳамда низоларнинг олдини олишда кенгашларнинг ўрни алоҳида таъкидланган. Китоб сув хўжалиги соҳаси ходимлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек, мавзуга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.