Сувни муҳофаза қилиш зоналаридан фойдаланиш
Ушбу қўлланмада сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, санитария муҳофазаси зоналари ва санитария-ҳимоя минтақалари тушунчалари ёритилган. Унда ушбу зоналарда, шу жумладан ичимлик ва хўжалик-маиший сув таъминоти манбалари ва иншоотлари атрофида хўжалик фаолиятини амалга ошириш режими баён этилган. Шунингдек, муҳофаза зоналарини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби ҳамда сув объектларини ифлосланиш, булғаниш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилишни таъминлаш чоралари кўриб чиқилган.