Геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида услубий қўлланма
Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикасида геология-қидирув ишлари бўйича тузиладиган битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш жараёнларида танловлар ўтказиш тартибини белгилаб беради. Қўлланма харид жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, рақобатбардош муҳитни яратиш, танлов босқичларини ягона методика асосида ташкил этиш ҳамда геология-қидирув фаолиятида самарали ва мақсадли харид механизмларини жорий этишга қаратилган. Услубий қўлланма Тоғ-конь саноати ва геология вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, геология-қидирув экспедициялари, ер қаъридан фойдаланувчи субъектлар, шунингдек харидларни амалга оширувчи субъектлар учун мўлжалланган бўлиб, геология-қидирув ишлари билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматларни танлов асосида харид қилиш тартибини тўғри, аниқ ва шаффоф юритишда амалий қўлланма сифатида хизмат қилади.
Қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан ушбу қўлланма такомиллаштириб борилади, шу сабабли, қўлланманинг чоп этилган санасига эътибор қаратиш лозим.