Эпизоотик осойишталикни таъминлаш бўйича услубий қўлланма
Ушбу қўлланма эпизоотик осойишталикни таъминлашга қаратилган қонунчилик асослари ва амалий чора-тадбирларни қамраб олади. Унда эпизоотик барқарорликни таъминлашнинг умумий масалалари, давлат органларининг ваколатлари ва ўзаро ҳамкорлиги, ҳайвонларда учрайдиган ўта хавфли юқумли касалликларга қарши вакцинациялаш ишларини ташкил этиш тартиби ёритилган. Шунингдек, қўлланмада ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва доимий мониторинг олиб бориш орқали эпизоотик вазиятни назорат қилиш механизмлари баён этилган.