Корпоратив низолар: тушунчаси, турлари вa уларни судда кўришнинг ўзига xoc жиҳатлари

Корпоратив низолар: тушунчаси, турлари вa уларни судда кўришнинг ўзига xoc жиҳатлари

0
  • 0 изоҳлар
  • 1807 марта кўрилди

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар ривожланиб борган сари ушбу муносабатлардан келиб чиқаётган низоларнинг ҳам янгича кўринишлари вужудга келмоқда. Шундай низоларнинг бир кўриниши – корпоратив низолардир.

Мазкур тоифадаги низоларни судларда кўриб чиқиш тартиби билан боғлиқ процессуал ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчилигимизга яқинда кириб келганлиги, уларнинг етарли даражада акс этмаганлиги, айниқса “корпорация”, “корпоратив ҳуқуқ” атамаларининг юридик жиҳатдан ёритиб берилмаганлиги боис суд амалиётида ушбу процессуал нормаларни қўллашда айрим муаммолар вужудга келмоқда, судьялар ва ишда иштирок этувчи шахслар томонидан камчилик ва хатоликларга ҳам йўл қўйилмоқда.

Шу сабабли қўлланмада иқтисодий судлардаги амалиёт ва хорижий давлатларнинг тажрибаси чуқур ўрганилган ҳолда корпорациялар, корпоратив ҳуқуқ ва корпоратив низолар ҳақида умумий тушунчалар, бу тоифадаги низоларнинг турлари, улар юзасидан судларга мурожаат қилиш ва қонуний ҳал этишга оид асосий тартиб-қоидалар, эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим ҳолатларни ёритиб беришга ҳаракат қилинди. Ўйлаймизки, қўлланма корпоратив низоларни ҳал этишга оид муаммоли масалаларнинг ечимини топишга, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этишга, ягона суд амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.

Қўлланмадан судьялар, суд ходимлари, судьялик лавозимига номзодлар, адвокатлар, корхона раҳбарлари ва юристлари, иқтисодий суд ишларини юритишда иштирок этувчи шахслар, юридик соҳада таълим олаётган талабалар, тегишли мавзуда илмий изланиш олиб бораётган назариячи олимлар ҳамда корпоратив ҳуқуққа оид билим ва савиясини ошириш истагида бўлган ҳар қандай фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Китоб сарлавҳаси Корпоратив низолар: тушунчаси, турлари вa уларни судда кўришнинг ўзига xoc жиҳатлари
Муаллиф М.Саидов
Қайси тилда Ўзбек тилида
Қўшилган сана 23.08.2023
Чоп этилган йили 2019
Саҳифалар сони 198
Ҳажми 0
Рейтинг 0
Жанрлар

Бошқалар

    Хеч нима топилмади.
: / :