Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича услубий қўлланма
Ушбу услубий қўлланма ёш тадбиркорлик субъектлари учун амалий йўриқнома бўлиб, “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тайёрланган. Қўлланмада лойиҳа таклифини тайёрлаш, ҳужжатлар тақдим этиш, ер участкаларини ажратиш, давлат ёрдами механизмлари, инфратузилма билан таъминлаш ва мулкий ҳуқуқларни расмийлаштириш жараёнлари босқичма-босқич, аниқ ва тушунарли тарзда баён этилган.