Давлат хизматчиларининг оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик йўналишида тавсиялар
Ушбу қўлланма Давлат хизматчиларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатлари, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг янгича ёндашувларига бағишланган.
Қўлланма мақсади: Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларида давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва ҳисобдорлиги маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш, воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдиришда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, фуқароларнинг муаммолари ва сўровларига тезкор жавоб бериш усулларини тавсия этиш, давлат хизматчиларининг жамоатчилик билан тизимли мулоқот ўрнатиши, оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилишда қоидаларга риоя қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, давлат хизмати имижини яхшилашдир.