Қонун ижодкорлигининг замонавий тенденциялари миллий, хорижий ва халқаро тажриба
Ушбу республика илмий-амалий конференция материаллари тўпламида қонун ижодкорлигининг замонавий ҳолати ҳамда уни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, тўғридан тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш механизмларини, юридик техникани ва тартибга солишнинг таъсирини баҳолаш институтини қўллашни такомиллаштириш, халқаро ташкилотларнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлик фаолияти, қонун ижодкорлиги жараѐнида экспертиза институтини такомиллаштириш, алоҳида ҳуқуқ соҳаларида қонун ижодкорлиги жараѐнини такомиллаштириш каби масалалар ѐритиб берилган.
Тўплам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш марказида 2018-2020 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаѐтган “Давлат ва жамият тизимини ислоҳ қилишда қонун ижодкорлик жараѐнини такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги ПЗ-2017093071-сонли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида тайѐрланган ва чоп этилган.
Ушбу тўплам депутат ва сенаторлар, давлат органлариниг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ходимлари, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, мустақил изланувчилар, шунингдек, қонун ижодкорлиги фаолияти билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Аноним
9 ой аввалАноним
9 ой аввалtestt testttdd
7 ой аввалtestt testttdd
7 ой аввалtestt testttdd
7 ой аввал